"Сўғдиёна" "Сурхон"ни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
21 фев 2018
Бугун "Сўғдиёна" мавсумга тайёргарлик давомида яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказди. Рақиб эса "Сурхон" жамоаси бўлди.

Ҳар иккала бўлимда ҳам "Сўғдиёна"нинг устунлигида ўтди. Майдон ҳолати кечаги ёмғирдан сўнг футболчиларнинг маҳоратини тўлиқ намойиш этишга халал берди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим ҳам "Сўғдиёна" устунлигида ўтди. Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ҳимоячи Акмал Холмуродов ҳисобни очди. Бир қатор хавфли вазиятлар яратилган бўлса-да, ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

"Сўғдиёна"-"Сурхон" 1:0

Гол:
Акмал Холмуродов

"Сўғдиёна": Ширинбой Абдуллаев (с), Акмал Холмуродов, Руслан Мелзиддинов, Дониёр Одилов, Элёр Орифов, Дилмурод Каримов, Иқбол Маликжонов, Тохир Шамшитдинов, Алишер Зиявуддинов, Иззатилла Абдуллаев, Шохруз Норхонов

Заҳирада: Дилшод Ҳамроев, Жаҳонгир Абдумўминов, Сардор Азимов, Сардор Қулматов, Шохрух Холматов, Дониёр Ҳасанов, Фарход Мираҳматов, Азамат Исроилов



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz