"Сўғдиёна" сафида 4 нафар янги ўйинчи кўрикдан ўтмоқда

Tolibjon Qosimov
17 фев 2018, 13:00
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Суперлигага тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Сўғдиёна" сафида 4 нафар янги ўйинчи кўрикдан ўтмоқда. Булар: Руслан Мелзиддинов, Иқбол Маликжонов, Алишер Зиёвуддинов ва Акром Бахриддинов.

Александр Мочинов бошчилигидаги жамоа айни пайтда Қибрайда "Металлург" билан назорат учрашуви ўтказмоқда. Юқоридаги футболчиларнинг барчаси жиззахликлар захирасидан ўрин олишган. Ҳозирча биринчи бўлими давом этаётган беллашувда Зоҳид Абдуллаевнинг голи "Металлург"ни ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминлади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia