

Йиғин давомида "Сўғдиёна" бир нечта ўртоқлик учрашувларини ҳам ўтказди. Яна бир ўртоқлик ўйини 30 январь куни соат 12:00 да Қозоғистоннинг "Махтаарал" клубига қарши ўтказилади.
Ҳозирча баҳс Қибрайдаги стадионда ўтказилиши режалаштирилган. Об-ҳавонинг қандай келишига қараб, "Пахтакор" клубига қарашли сунъий майдонга кўчирилиши мумкин. Йиғин давомида "Сўғдиёна" 1 февраль куни "Қизилқум"га қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Баҳс "Бунёдкор" академияси майдонида ўтказилиши режалаштирилган.
"Сўғдиёна" матбуоти хизмати




