UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  2 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  14 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7

"Сўғдиёна" ПФЛ регламентини бузди-ми? Янгиликлар

"Сўғдиёна" ПФЛ регламентини бузди-ми?

Кеча Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Cоcа Cоlа Суперлигаси 1-тур учрашувлари доирасидаги "Навбаҳор" — "Сўғдиёна" ўйинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унда жиззахликлар сафидан икки нафар дарвозабон қайд этилган: Ширинбой Aбдуллаев ҳамда Милан Митрович. Бугун эса ўйин бошланишидан аввал эълон қилинган таркибларга ҳамда учрашув қайдномасига назар солсак асосий таркиб дарвозабони сифатида Ширинбой Aбдуллаев, захира дарвозабони сифатида эса Aлишер Пирматов кўрсатилган.

ЎзПФЛ регламентининг 18.10 бандида "Суперлига, Про лига ҳамда Ўзбекистон кубоги мусобақаларида клублар учрашув стартига 24 соат вақт қолгунича учрашувда иштирок этиши мумкин бўлган 23 кишилик кенгайтирилган рўйхатни ЎзПФЛга тақдим этилиши керак. Мазкур рўйхатда акс этмаган футболчи учрашувга қўйилмайди. Эпидемиологик вазият билан боғлиқ ҳолатда тиббий тест натижаларини тақдим этмаган футболчи ва расмийлар учрашув қайдномасига киритилмайди", деб ёзиб қўйилган.

"Сўғдиёна" томониндан ЎзПФЛга тақдим этилган 23 кишилик кенгайтирилган рўйхатга киритилмаган Aлишер Пирматов қандай қилиб бугунги учрашув қайдномасига тушиб қолди? Умид қиламизки, ЎзПФЛ вакиллари ушбу саволни жавобсиз қолдиришмайди.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика