
Анвар Алматов бошчилигидаги жамоа тайёргарликни давом эттирмоқда.
"Жамоа ўринбосарлари олдига мавсумни 8-ўринда якунлаш вазифаси қўйилган. Ҳозирда эътибор маҳаллий ёшларга қаратилган бўлиб, давралар оралиғида иккинчи лиганинг ёш ва маҳоратли футболчилари сараланиб олинади" - дейди ўринбосарлар жамоаси мураббийи Анвар Алматов.
Иккинчи давра бошлангунга қадар ўринбосарлар жамоаси бир нечта ўртоқлик учрашувларни ўтказади. Шулардан бири, эртага, 15 июль куни соат 17:00 да биринчи лига жамоаси “Ғаллаорол”га қарши бўлиб ўтади. Баҳс “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
"Сўғдиёна" матбуот-хизмати