Суперлига. 7 та гол урилган баҳсда “Сўғдиёна” “Машъал”ни йирик ҳисобда таслим қилди

Narzulla Saydullayev
5 сен 2026, 19:50
Суперлига 20-тур доирасидаги “Сўғдиёна” — “Машъал” ўйини бўлиб ўтди.

“Сўғдиёна” — “Машъал” 5:2

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ҳусан Худойбердиев, Сардор Ҳакимов, Диас Галеев.

VAR: Илгиз Танташев

AVAR: Тимур Гайнуллин

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Ферузбек Ғаниев.

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 4, - 1:0 (Самандаржон Мавлонқулов). Филип Иванович 33, - 2:0 (Люпчо Дориев). Забиҳилло Ўринбоев 40, - 3:0 (Филип Иванович). Маҳмуд Жўрабоев 41, - 3:1 (Ифеани Ифеани). Люпчо Дориев 51, - 4:1 (Ойбек Нурматов). Жамшид Болтабоев 66, - 5:1 (Зоир Жўрабоев). Ҳумоюн Муртозаев 71, - 5:2.

“Сўғдиёна”: 27.Милан Митрович, 3.Исломжон Қобилов, 4.Беҳруз Жуматов, 7.Петар Мичин (50.Шоҳруз Камолов, 70), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев (9.Зенан Займович, 70), 19.Забиҳилло Ўринбоев (77.Ойбек Нурматов, 51), 28.Самандаржон Мавлонқулов (2.Зоир Жўрабоев, 46), 32.Нодиржон Сойибов.

Захира: 74.Байрам Нажафалиев, 6.Беҳрузбек Асқаров, 18.Игорь Голбан, 21.Саидакбар Шарипов, 22.Абдулазизхон Абдурашидов.

“Машъал”: 25.Самандарбек Жўрабеков, 5.Комилжон Тожидинов, 8.Сардор Абдураимов (70.Азизбек Чориев, 57), 11.Маҳмуд Жўрабоев (10.Ҳумоюн Муртозаев, 45+1), 13.Нуриддин Нуридинов, 15.Муҳаммадали Алиқулов (18.Илҳомжон Абдиғаниев, 57), 24.Ифеани Ифеани, 26.Эргаш Исмоилов, 37.Шерзод Файзиев (4.Страхиня Бошняк, 57), 50.Драго Бумбар, 63.Павел Буреев (77.Иззатилло Абдулҳақов, 32).

Захира: 1.Азамат Сойибов, 7.Влатко Стояновски, 19.Тоҳирбек Тўхтасинов, 99.Бобиржон Асқаров.

Огоҳлантириш: Ислом Қобилов 90+2.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+3. Ўйин тугади, “Сўғдиёна“ - “Машъал“ 5:2

90+2. Огоҳлантириш. “Сўғдиёна“. Ислом Қобилов

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшилди

85. ЗАРБА! Қаҳрамоновнинг зарбаси ноаниқ кетди

71. ГОЛ! ҲУМОЮН МУРТОЗАЕВ! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Абдулҳақов боши билан дарвозага йўллади, Митрович тўпни қайтарди, қайтган тўпни Муртозаев дарвозага йўллади 5:2.

70. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Дориев ва Мичин ўрнига Займович ва Камолов тушди

66. ГОЛ! ЖАМШИД БОЛТАБОЕВ! Жўрабоевнинг узатган тўпини Болтабоев дарвозага йўллади - 5:1.

63. ЗАРБА! Дориевнинг зарбаси ноаниқ кетди

57. Ўзгаришлар. “Машъал“. Файзиев, Алиқулов ва Абдураимов ўрнига Абдуғаниев, Чориев ва Бошняк майдонга тушишди

51. ГОЛ! ЛЮПЧО ДОРИЕВ! Ҳозиргина майдонга тушган Нурматовдан узатма, Дориев бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди - 4:1.

51. Ўзгариш. “Сўғдиёна“. Ўринбоев ўрнига Нурматов тушди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. “Сўғдиёна“. Мавлонқулов ўрнига Жўрабоев тушди

45+2. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 3:1.

45+1. Ўзгариш. “Машъал“. Жўрабоев ўрнига Муртозаев тушди

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБА! Мичиннинг зарбасидан кейин дарвозбон тўпни қайтарди!

41. ГОЛ! МАҲМУД ЖЎРАБОЕВ! Ифеани Ифеани томонидан узатилган тўпни Жўрабоев дарвозага йўллади - 3:1.

40. ГОЛ! ЗАБИҲИЛЛО ЎРИНБОЕВ! Ивановичдан тўп узатиш, Ўринбоевдан супергол 3:0.

33. ГОЛ! ФИЛИП ИВАНОВИЧ. Дориевнинг жаримадан узатган тўпини Иванович дарвозага йўллади - 2:0.

32. Ўзгариш. “Машъал“. Буреев ўрнига Абдулҳақов тушди

30. “Машъал“да жарима тўпи, Тожиддиновнинг узатган тўпи ноаниқ кетди

26. Зарба! Драго Бумбарнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

24. УХХХ! Нуриддин Нуриддиновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

20. Бугун “Машъал“ сафида Зафар Акрамов, Муҳаммадбобур Муйдинов, Сухроб Пармонқулов, Иброҳим Ғанихонов, Фарруҳ Иброҳимов ва Достон Тўхтабоев жароҳати сабаб ўтказиб юборишмоқда

18. Зарба! Мичиннинг зарбаси ноаниқ чиқди

17. Зарба! Дориевнинг тўп узатишидан кейин Мавлонқулов ноаниқ зарба берди

15. Зарба! Тожиддиновнинг зарбаси ноаниқ кетди

12. ЗАРБА! Ўринбоевнинг узоқдан тепган тўпи ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи

4. ГОЛ! ЗАБИҲИЛЛО ЎРИНБОЕВ! Дориев тўпни олдинга узатди, Мавлонқулов бир ҳаракат билан Ўринбоевни бирга бир вазиятга чиқарди, Забиҳилло гол урди - 1:0.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›