UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  0 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  75 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1

"Сўғдиёна": Кетганлар, келганлар ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида Янгиликлар

"Сўғдиёна": Кетганлар, келганлар ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси мавсумга тайёргарлигини давом эттириш мақсадида Тошкентдаги йиғинини бошлаб юборди.
Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа машғулотларни икки маҳал олиб бормоқда. Унда асосан футболчиларнинг жисмоний холатини яхшилашга қаратилган. Жамоадан дарвозабон Ширин Абдуллаев, ҳужумчи Мўмин Мелиев ҳамда ҳимоячи Дилмурод Икромов кетганини айтиб ўтиш лозим. Ширин Абдуллаев ва Дилмурод Икромов “Обод”, Мўмин Мелиев эса “Машъал” таркибида кўрикдан ўтмоқда.

Тошкентдаги йиғин давомида ўтган мавсумда “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Азамат Исроилов ва Ғулом Ўрунов, "Олмалиқ”дан Достон Абдураҳмонов, "Шўртан” жамоасидан Сунатилла Мамадалиев келиб қўшилган. Ҳозирда улар жамоа билан машғулотларда қатнашиб, кўрикдан ўтмоқдалар.

Тошкетдаги йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ҳам режалаштирилган. Жамоа 21 январь куни Қибрайнинг табиий майдонида “Нефтчи”га қарши назорат ўйинини ўтказади. Ўйин соат 15:00 белгиланган. 23 январьда эса навбатдаги назорат ўйинини “Қўқон-1912”га қарши ўтказади. Учрашув соат 12:00да Қибрайдаги майдонда ўтказилиши режалаштирилган. Об-ҳавонинг қандай келишига қараб, ўйин “Пахтакор” клубига тегишли Чилонзордаги сунъий майдонга кўчирилиши ҳам мумкин.

Йиғин давомида яна бир нечта футболчиларнинг келиши кутилмоқда. Ўткан мавсумни “Сўғдиёна” таркибида ўтказган Мурод Холмуҳаммедов, Музаффар Музаффаров, Бобур Қосимов, Жаҳонгир Жиямуродов, Акмал Холмуродов, Ширин Абдуллаев, Дилмурод Икромов, Нодир Ашурматов ва Мўмин Мелиевга клуб ривожи учун қўшган ҳиссасига миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

Дилдора Холбоева
"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика