"Сўғдиёна" бугундан машғулотларга киришади

Sherzod Nurmatov
4 янв 2023, 17:19
Жиззах клуби ҳам йиғинни Тошкентда бошлайди.

"Хабарингиз бор, "Сўғдиёна" асосий жамоаси декабрь ойининг сўнгига қадар машғулотларнинг биринчи босқичини ўтказиб, қисқа таътилга чиққан эди.

Ёрқин Назаров бошчилигидаги "Сўғдиёна" бугун, 4 январдан бошлаб машғулотларни Тошкентда давом эттиради. 

Тошкентдаги машғулотлар давомида бир қатор назорат учрашувларини ўтказиш, шунингдек, янги футболчилар билан музокаралар олиб бориш режалаштирилган", – дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах жамоаси бир қатор футболчилар – Виталий Денисов, Лука Чермель, Сардор Қулматов, Шаҳбоз Жўрабеков ва Шоҳруз Норхонов билан хайрлашган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати