“Сўғдиёна” бугун кўк, АГМК оқ рангли либосда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
11 авг 2018, 11:44
Суперлига 21-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида АГМК жамоасини қабул қилади.

Ушбу баҳс олдидан ўйин комиссари Лазиз Қўчқоров  бошчилигида ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унда бугунги ўйиннинг ташкилий масалалари ҳал қилинди ва учрашувда жамоалар қандай либосда ҳаракат қилишларига аниқлик киритилди. Унга кўра “Сўғдиёна”  кўк,АГМК  эса  оқ  рангли  либосда ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз,баҳс бугун 11 август куни  соат 18:00 да  “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz