"Сўғдиёна": Барчани Олмалиққа таклиф этамиз!

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2015, 11:39
25 ноябрь куни соат 14:00 да бошланадиган «Сўғдиёна» - «Оқтепа» жамоалари ўртасидаги қизиқарли баҳсга барча футбол мухлисларини таклиф этамиз.

«Оқтепа» ва «Сўғдиёна» учун ҳали мавсум якунига етмади. Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувдан сўнг Олий лигада 16-жамоа ёки келаси мавсумда биринчи лигада иштирок этадиган жамоа номи маълум бўлади. Ўйиннинг аҳамияти ва муҳимлигига эътибор қиладиган бўлсак, учрашувнинг анчайин қизиқарли ўтиши эҳтимоли юқори.

Футболга бефарқ бўлмаган барча мухлисларни 25 ноябр куни «Олмалиқ» стадионига чорлаб қоламиз!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz