UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  26 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо" 1:2 (матнли трансляция)  3 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  2 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  35

«Сўғдиёна»: Аккредитация жараёни бошланмоқда Янгиликлар

«Сўғдиёна»: Аккредитация жараёни бошланмоқда

Теглар :  Сўғдиёна
2016 йилги Олий лига ва кубок ўйинлари учун «Сўғдиёна» ПФК ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошламоқда.

Аккредитация ҳужжатларини қабул қилиш 22 февралдан 5 мартга қадар давом этади. «Сўғдиёна» иштирокидаги учрашувларини стадион медиа трибунасида кузатиш,  учрашувдан кейинги матбуот анжуманлари ва бошқа тадбирларда иштирок этиш истагида бўлган Жиззах вилоятидаги ОАВ вакиллари «Сўғдиёна» ПФК га юқорида кўрсатилган саналар оралиғида қўйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:

1- ОАВ номидани «Сўғдиёна» ПФК номига аккредитация ҳужжати тақдим этилаётган ҳар бир ходимнинг тўлиқ исми шарифи, лавозими кўрсатилган расмий ҳат;

2- Ҳар бир ходимнинг паспорти нусҳаси ва 2 донадан 3х4 ҳажмдаги фотосурати.

Эслатиб ўтамиз, стадионда бўлиб ўтадиган учрашувлар давомида ОАВ вакилларига аккредитация ҳужжатлари ёрдамида стадионга киришлари, футболчиларни таништириш (тақдимот) маросимларида қатнашиш, медиа-трибунада, фотосуратчилар учун ва видеотасвирчилар учун белгиланган махсус ажратилган жойларда ишлашлари, учрашувдан кейинги матбуот анжуманларида иштирок этишларига рухсат берилади. Уларга ҳар қандай ташкилотлар томонидан берилган гувоҳномалар ҳеч қандай кучга эга бўлмайди.

«Сўғдиёна» ПФК матбуот хизмати

+998915988100 , +998933018100

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика