"Сўғдиёна" 14 йиллик танаффусдан сўнг "Насаф"ни сафарда мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
30 апр 2018, 22:40
Суперлиганинг 9-турида "Насаф" ўз уйида "Сўғдиёна"ни қабул қилди.

Бугунга қадар ушбу жамоалар ўртасидаги охирги 14та ўйиннинг барчасида (сафарда ҳам, уйда ҳам) "Насаф" ғалаба қозонган эди. Яъни "Сўғдиёна" охирги марта 2008 йилги мавсумда Қарши жамоасини таслим қилганди.

Фақат Қаршидаги ўйинларни инобатга олсак сўнгги бор "Сўғдиёна" 2004 йилда "Насаф"ни сафарда мағлуб эта олганди. Ўша ғалабадан кейин "Сўғдиёна" Қаршида 10та ўйин ўтказган ва 10 марта мағлубият аламини тотиб кўрганди.

Бугун юқоридаги иккала анъана барҳам топди. 

"Насаф" ушбу мавсум Суперлигада мағлуб бўлган энг сўнгги клуб бўлди. Энди Суперлигадаги барча клубларда камида битта бўлса ҳам мағлубият бор.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›