Сочида бўладиган Россия ҳамда Бельгия ўртасидаги учрашув учун чиқарилган чипталар сотиб бўлинди

Aslanov Jasurbek
23 мар 2017, 19:03
28 март куни Сочидаги "Фишт" аренасида бўлиб ўтадиган Россия ҳамда Бельгия ўртасидаги учрашувга чиқарилган 40 минг чипта сотиб бўлинди.

Олдинроқ 24 март куни Кот-д'Ивуарга қарши Краснодарда бўладиган баҳс учун 24 минг чипта сотилгани эълон қилинганди.

"Фишт" стадиони Конфедерациялар Кубоги-2017 учрашувларини қабул қиладиган ареналардан бири бўлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com