UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   26 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  30 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  13 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  17 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  3 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  3 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   43

Собир Усмонхўжаев: “Жамоа ўйинга тайёр!” Янгиликлар

Собир Усмонхўжаев: “Жамоа ўйинга тайёр!”

Бугун Ўзбекистонда мавсум якунланади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган олий лигага ўтиш ўйинидан кейин 2015 йилги футбол мавсумига расман якун ясалади.

Бугун Ўзбекистонда мавсум якунланади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган олий лигага ўтиш ўйинидан кейин 2015 йилги футбол мавсумига расман якун ясалади. Хабарингиз бор, ўтиш ўйинида олий лигада мавсумни 15-поғонада якунлаган “Сўғдиёна” ва биринчи лигани иккинчи ўринда тугатган “Оқ-тепа” жамоалари куч синашади. Учрашувдаги ғалаба олий лига чиптасини тақдим қилгани боис, ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Беллашувни финалга қиёсласа бўлаверади. Қолаверса, биринчи лига жамоасини олий лига клубига қанчалик қаршилик кўрсатиши ҳам кўпчиликни қизиқтирмоқда. Ҳар ҳолда “Оқ-тепа” сўнгги йилларда қуйида ўз номига ва ўз ўрнига эга бўлиб улгурди. Биз жамоа ўйинга қанчалик тайёр эканлигини билиш мақсадида “Оқ-тепа”нинг етакчи ўйинчиси Собир Усмонхўжаев билан суҳбатлашдик.

- Жамоа сардори сифатида айтингчи, “Оқ-тепа” ўйинга қанчалик тайёр! 

- Машғулотларда ишлаяпмиз, тер тўкяпмиз. Ҳамманинг мақсади битта: ўтиш ўйинида ғалаба қозониб, олий лигага чиқмоқчимиз. Бундан бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас!

- Истайсизми-йўқми, биринчи лига билан олий лигани орасида фарқ бор. Жисмоний тайёргарлик панд бермасмикан?

- Нега панд беради? Биз мавсум давомида Ўзбекистон Кубоги баҳсларида олий лига клубларига қарши майдонга тушдик. Ўша баҳсларни ёдга олинг. Қолаверса, қишда олий лига клублари билан ўртоқлик учрашувларида ҳам ўйнагандик. Ҳеч қайси баҳсда жисмоний тайёргарлик бўйича рақибдан қолишганимиз йўқ. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ.

- Мавсумнинг сўнгги ўйинларида омадсизликка учраб, пешқадамликни топширганларинг футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилмадими?

- Балки! Буни инкор қила олмайман. Сўнгги турда қўлдаги чиптани асосий рақибга топшириш ҳар қандай кишининг руҳиятига таъсир қилади. Лекин ҳозир ҳамманинг эътибори ўтиш ўйинига қаратилган ва жамоадаги барча футболчилар ғалаба ҳақида ўйлаяпти. 

- Ўтиш ўйинида “Оқ-тепа”га “Сўғдиёна” рақиблик қилаётгани яхшими ёки ёмон?

- Бизга рақибнинг умуман аҳамияти йўқ. Қайси жамоага қарши ўйнашимиздан қатъий назар майдонда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ҳозир сўнгги турда иккинчи ўринга тушиб қолганимизнинг аламидан ҳам ўтиш ўйинида фақат ғалаба учун ўйнаймиз. 

- Жамоа мавсум давомида сунъий қопламали майдонда ўйнаб келди. Ўтиш ўйини табиий қопламали майдонда бўлиб ўтади. Бу жамоанинг ўйинига таъсир қилмайдими?

- Албатта сунъий ва табиий майдонларнинг фарқи ва уларнинг плюс-минуслари бўлади. Биз йил давомида нафақат сунъий, балки табиий майдонларда ҳам ўйнадик. Агар ўтиш ўйинини сунъий майдонда ўтказганимизда бу бизнинг фойдамизга хизмат қиларди, лекин табиий майдон зиёнимизга ишлайди, деб ўйламайман. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика