Собир Абдалиев: “Мухлисларинг кўз ўнгида босим билан ўйнаш оғирроқ”

Narzulla Saydullayev
17 окт 2016, 19:15
Биринчи лиганинг 32-тур учрашувларидаги “Зомин” - “Орол” (4:3) учрашувидан сўнг Собир Абдалиев ўз фикрларини билдирди.

-   Аввало кетма-кет учинчи ғалаба билан табриклаймиз.
-   Раҳмат.

-   “Орол” жамоасига қарши учрашув қай даража бўлиб ўтди?
-   Бу учрашувга биз жиддий тайёргарлик кўргандик. Учрашувнинг бошидаги дастлабки гол бизга рухий устунликни берди. Рақиблар асосан қарши ҳужумдан фойдаланганлиги сабаб, бизга анча қийинчилик тўғдирди.

-   Бу учрашувда ҳужумчиларни қандай баҳолайсиз?
-   Айнан ҳужумчилар эмас,балки барча футболчилар жамоанинг ғалаба қозониши учун жамоавий ҳаракат қилдик ва ўйин сўнгида ўз мақсадимизга эришдик.

-   Кейинги икки турни меҳмонда ўтказасизлар жамоага қай бири осон мезмон бўлиб ҳаракат қилишми ё меҳмонда тўп суриш?
-   Иккаласини ҳам осон деб бўлмайди, чунки иккаласининг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор. Айниқса мезмонда ўйнаш қийин, ўз мухлисларинг кўз ўнгида босим билан ўйнаш оғирроқ.

Акмал Раҳматуллаев суҳбатлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›