Собиқ ҳакам Итурральде Гонсалес Брэйтуэйтнинг вазиятида пенальти бор деб ҳисоблайди, Андухар Оливер эса йўқ

Alisher
11 апр 2021, 07:05
Икки собиқ ҳакам "Барселона" форварди Мартин Брэйтуэйт "Реал" ҳимоячиси Ферлан Менди билан тўқнашувдаги вазиятини баҳолашди.

Андухар Оливернинг фикрича, пенальти йўқ. Итурральде эса 11 метрлик нуқтани кўрсатиш керак эди деб ҳисобламоқда: "Пенальти. Югураётганда ўйинчи мувозанатдан чиқариб ташланди, рақиб қўлини ишлатди".

Эслатиб ўтамиз, Класикони Хесус Хиль Мансано бошчилигидаги ҳакамлар бригада бошқарди.

"Реал" - "Барселона" ўйини 2:1 ҳисобида якунланди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca