Смоллинг Италиянинг 2 клубига керак бўлмоқда

Mirjalol Normatov
26 июл 2020, 11:33
Англиялик футболчи икки топ-клубга керак бўлмоқда.

"Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Рома" таркибида ижарада ўйнаётган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин. "Интер" ҳамда "Ювентус" 30 ёшли фуллбэкнинг хизматларига қизиқиш билдиришмоқда. Клуб раҳбарияти футболчининг ушбу мавсумдаги ўйинидан мамнун бўлган.

Манкунианликлар эса трансфердан 20 млн евро ишлаб олишмоқчи. Ўз навбатида "Рома" ҳам ҳимоячини сотиб олишга қарши эмас.

Ушбу мавсумда Смоллинг А Сериянинг 27 ўйинида 2 гол ва 2 ассист қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport