Слуцкий: "Рус клублари легионерлардан жамоанинг асосини яратмоқчи бўлиб, адашишди"

Aslanov Jasurbek
5 июл 2017, 18:14
"Халл Сити" бош мураббийи Леонид Слуцкий ҳозирги клубида британиялик футболчиларга ишонч билдирмоқчи.

"Мен учун энг асосий жиҳатлардан бири - футболчилар билан муносабат. Шартнома имзолаганимда, ҳамма билан суҳбатлашдим. Яхши муносабатлар жамоадаги атмосферага таъсир қилади. Етакчилар билан илиқ муносабатда бўлиш ҳам керак. Жамоанинг асосини маҳаллий футболчилардан яратиш керак.

Масалан, Россияда баъзи клублар легионерлардан жамоа асосини яратишга уриниб хато қилишган.

Менталитет жуда муҳим. Бу ерда британиялик футболчилар етакчи бўлиши мумкин. "Халл"да бундайлар кўп" - дейди Слуцкий.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›