Слот навбатдаги мағлубиятга изоҳ берди

Khoja
27 ноя 2025
Арне Слот ПСВга мағлуб бўлганидан сўнг учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг футболчиларимдан ўзим истаган реакцияни кўрдим. Биз охиргача курашишга ҳаракат қилдик. 1:2 бўлиб турган вақтда яна ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди, бироқ, афсуски, учрашув 1:4 ҳисобидаги натижа билан якунланди. Биз ҳозир қийин аҳволдамиз ва бу йўлдан ўтишимиз шарт", - деб фикр билдирди Слот.

Айни вақтда "Ливерпуль" турнир жадвалида 9 очко билан 13-ўринда кетмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com