Sky Sports: Ди Мария МЮда 7-рақамда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
24 авг 2014, 08:26
«Реал» ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиради.
26 ёшли вингер МЮ сафида 7-рақамда ўйнайди. Ушбу рақамда Жорж Бест, Брайан Робсон, Эрик Кантона, Дэвид Бекхэм ва Криштиану Роналду каби юлдузлар тўп тепишган.

Аргентиналик футболчи манкунианликлар таклифини қабул қилиб бўлди. Трансфер кейинги ҳафта бошида расман эълон қилинади.

Мадрид клуби футболчи учун 60-70 миллион евро олади.

Ди Мария йилига 8 миллион евро маош олишни истагани учун ҳам «Реал»ни тарк этмоқчи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru