Sky Sport Germany: Рафинья «Бавария»га ўтиши мумкин
06 июн 2023 08:52
Янгиликлар
Sky Sport Germany: Рафинья «Бавария»га ўтиши мумкин
“Барселона” ҳужумчиси Рафинья “Бавария”га ўтиши мумкин.
Sky Sport Germany хабарига кўра, 26 ёшли бразилиялик футболчининг ўйини мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухелга ёқади. “Барселона” аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини қўлга киритиш учун клубдаги футболчиларнинг маошларини қисқартириши керак.
2022/23 йилги мавсумда Рафинья каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилган. Бразилиялик футболчи ўтган ёзда “Барса”га ўтган эди. Ярим ҳимоячининг Каталония клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар