
Дунё терма жамоаси ва "Қайрат"нинг афсоналари ўртасидаги учрашув 26 сентябрда Олмаотанинг Марказий стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Дунё терма жамоасида Скоулздан ташқари Франческо Тольдо, Йенс Леманн, Паоло Мальдини, Хавьер Занетти, Алессандро Костакурта, Кахабер Каладзе, Фабио Каннаваро, Кристиан Пануччи, Сержинью, Ривалдо, Луиш Фигу, Леонардо, Эдгар Давидс, Кларенс Зеедорф, Андрей Шевченко, Кристиан Вьери ва Дуайт Йорк ўрин олган.