

"Ҳозир "Юнайтед" ярим ҳимоясида тушунмовчилик бор. Погба қолиши ёки кетиши аниқ эмас. Клуб узоқ вақт давомида топ футболчилардан айрилди, аммо бу жамоага таъсир қилгани йўқ. Рой Кин, Дэвид Бекхэм, Криштиану Роналду, Руд ван Нистелройларнинг кетишини эслаш мумкин.
Погбани яхши биламиз, унинг потенциалини муҳокама қиляпмиз, аммо у 26 ёшда. Поль ҳар бир ўйинда ўз савиясини кўрсатиши керак. Акс холда "Юнайтед" жаҳон даражасига чиқиши мумкин футболчидан айрилади. Погбага Кин каби ҳар доим бақириб турадиган жамоадош керак. Агар бу содир бўлмаса, у ўзининг ҳаёлий оламида яшаб юраверади" - дейди Скоулз.



