Скоулз: "Погба МЮда Модрич ёки Кроос каби жамоадошга муҳтож"
Aslanov Jasurbek
17 сен 2016
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулзнинг фикрича, "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Реал" футболчилари Лука Модрич ёки Тони Кроос билан яхши ўйнаган бўлар эди.
"Погба Модрич ёки Кроос каби жамоадошга муҳтож. Бу футболчиларни харид қилиш мумкин. Поль уларнинг бири билан яхши жуфтлик ҳосил қилган бўларди. Аммо ҳозир у қаерда ўйнашни тушунмаяпти" - дейди Скоулз.