Скоулз "Манчестер Юнайтед"нинг энг муҳим футболчисини айтди
15 янв 2023 13:15
Янгиликлар
Скоулз "Манчестер Юнайтед"нинг энг муҳим футболчисини айтди
"Бу Каземиро. Бу борада менда ҳеч қандай шубха йўқ. Шунчаки нима сабабдан уни бошида майдонга туширишмаганини тушунмаяпман. Балки унинг жамоага мослашиб олишини кутишгандир. У асосий таркибда майдонга тушаётганидан буён олдинги ўйинлардаги фарқ сезиларли эканлиги кўринди.
Менимча, "Юнайтед" ҳужумкор футболчилар олавериб, вақтни йўқотди. Жамоа ҳужумида ўйнаётган футболчиларга тўп етиб бормаётганди ҳам. У келганидан кейин олдинда ўйнаётган футболчиларнинг маҳорати ҳам кўрина бошланди.
Ўз навбатида у Бруну Фернандеш ва Кристиан Эриксеннинг эркинроқ ўйнашига ҳам сабаб бўлмоқда. Энди ҳимоя ва ярим ҳимояни боғлайдиган футболчи кучли бўлди, шу сабабли ҳозир барчаси жамоанинг биринчи даврадаги ўйинидан кескин фарқ қилмоқда", - деди Скоулз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар