UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  1 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  3 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  3 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  1 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  10 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  6 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  4 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2

Сколари: "Ўзбекистонга фақат пуллар учун бормаганман" Янгиликлар

Сколари: "Ўзбекистонга фақат пуллар учун бормаганман"

Россиянинг sovsport.ru сайти мухбири Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луиз Фелипе Сколари билан суҳбатлашди.
Қуйида унинг Ўзбекистонга тааллуқли жойини тақдим этамиз.


- Бразилиялик футболчилар Осиё клубига ўтишса демак фаолиятларини якунлашаётган ва пул ишлаб олиш ниятида бўлишади. Сиз ҳам Ўзбекистонда ишлагансиз. Пул сиз учун ҳам биринчи ўринда эдими?

- Йўқ умуман. Пуллар – Ўзбекистонга боришимнинг ягона мақсад эмасди. Европада ҳам кам топмаётгандим. Топ-клубларда доим босим остида бўласиз, у ерда эса бироз енгилроқ эди ва бошқа ишларни ҳам қилиш имкони бор эди. «Бунёдкор»га фақат мураббий сифатида эмас бошқа мақсадда ҳам чақиришганди. Клуб ривожланиш босқичида эди, инфраструктура, ёшларни тайёрлаш ва бошқаларда ўз ҳиссамни қўшишни жуда истагандим.

- Ўзбекистонда футболга алоқадор бўлмаган энг ёрқин воқеаларни айтиб беринг.

- Аввало, у ердаги одамлар менга жуда ёққанди – очиқ ва жуда меҳмондўст. Мамлакатда футболга эътибор жуда юқори. Агар маҳаллий ҳукумат инфраструктура, таълим, тиббиёт, телекоммуникация, транспорт тизимига худди шундай эътиборда бўлаверса Ўзбекистонни юксак келажак кутмоқда. Кўплаб шаҳарларда бўлганман. Тўғриси жамоа билан сафар ўйинларига борганимда шаҳар айланишга вақтим доим ҳам бўлавермаган. Бироқ Самарқандга турист сифатида борганман. Ушбу шаҳарнинг гўзаллигини кўриб лол қолганман – худди шарқона эртакка тушиб қолгандек эдим!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика