“Сиз “Қўқон-1912»да ўйнашни истайсизми?” мусобақаси якунланди

14 дек 2014, 11:14
Кучлилар сафига қайтган “Қўқон-1912” келаси йил ёшлар лигасида иштирок этадиган жамоасига иқтидорли футболчиларни саралаш мақсадида кичик турнир ташкил этди.

1996-98 йилларда таваллуд топган ўйинчилар иштирокида ўтган мусобақа кеча якунланди. 

Куннинг биринчи ярмида ярим финал ўйинлари ташкил этилди. 

“Қўқон-1912” – “Спартак” 4:0

“АОЗК” – “Парвоз” 2:0

Шундан сўнг финал йўлланмасини қўлга киритган жамоаларнинг ўзаро келишувига биноан турнир ғолиблиги учун кураш ҳам тушликдан сўнг ўтказилди. 

“Қўқон-1912” – “АОЗК” 1:0

Абдуқаҳҳор Ўктамовнинг ягона голи мезбонларга ғалаба келтирди. Шу тариқа Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги “Қўқон-1912” жамоаси турнир ғолиби бўлди. Катта эхтимол билан келаси йил ёшлар жамоасини ҳам айнан Низомиддинов бошқаради.


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›