UZ

Сўнгги янгиликлар

19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   0 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  6 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3

“Сиз Қўқон-1912” жамоасида ўйнашни хоҳлайсизми?” мусобақаси якунига етди Янгиликлар

“Сиз Қўқон-1912” жамоасида ўйнашни хоҳлайсизми?” мусобақаси якунига етди

Теглар :  Қўқон-1912
9-10 декабрь кунлари Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда “Сиз Қўқон-1912” жамоасида ўйнашни хоҳлайсизми?” шиори остидаги мусобақа ўтказилди.

Унда 1998 ва 1999 йилда туғилган футболчилардан иборат тўрт жамоа иштирок этди. Булар, “Кимёгар” (Қўқон шаҳри), “Қўқон-1912″ тайёрлов гуруҳи, “Қўқон терма жамоаси” ва “Оқ-олтин” (Риштон тумани) жамоаларидир.

Мусобақанинг биринчи кунидаги илк учрашувда  Иброҳим Мамадиев бошчилигидаги “Кимёгар” жамоаси Мирсаид Миролимов бошқарган “Қўқон терма жамоаси”га қарши майдонга тушди. Ўйинда “Кимёгар” вакиллари 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олишди.

Иккинчи учрашувда Наримон Асанов бош мураббийлигидаги “Қўқон-1912” тайёрлов гуруҳи жамоаси Риштон туманининг “Оқ-олтин” клубига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларда учта тўп киритган қўқонликлар 3:0 ҳисобида рақибдан устун келиб, иккинчи финалчига айланишди.

Турнирнинг иккинчи куни ҳам қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Аввалига Риштоннинг “Оқ-олтин” ва “Қўқон терма жамоаси” учинчи ўрин учун курашга киришишди. Учрашувда Мрсаид Миролимов шогирдлари 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ҳал қилувчи ўйинда “Кимёгар” ва “Қўқон-1912” тайёрлов гуруҳи жамоаси майдонга тушди. Қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтган ўйинда омад Иброҳим Мамадиев шогирдларига кулиб боқди. Учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан якун топди. Пенальтилар сериясида “Кимёгар”нинг қўли баланд келди ва бош соврин эгасига айланди.

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар “Қўқон-1912” клуби раҳбарлари томонидан кубок ва диплом билан тақдирланишди.

Бундан ташқари, “Қўқон-1912” ўринбосарлари мураббийлари бир қатор иқтидорли ёшларни кўз остиларига олиб қўйишди.

“Сиз Қўқон-1912” жамоасида ўйнашни хоҳлайсизми?” мусобақаси совриндорлари билан танишинг:

1-ўрин: “Кимёгар”. Бош мурабий-Иброҳим Мамадиев.
2-ўрин: “Қўқон-1912” тайёрлов гуруҳи. Бош мураббий-Наримон Асанов.
3- ўрин: “Қўқон терма жамоаси. Бош мураббий-Мирсаид Миролимов.
“Оқ-олтин”. Бош мураббий-Юнусали Мелибоев.

Айтганча, баъзи олий лига жамоаларининг ўртоқлик учрашувларида келмайдиган “тез ёрдам” машинаси бутун турнир давомида хизматга шай турганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Учрашувларни таниқли ҳакам Нодир Тошматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика