Сирожиддин Раҳматуллаев: "Биринчи лига жамоамизда иштиёқ ҳаддан ташқари кўп эди"
20 мар 2016 16:50
Янгиликлар
Сирожиддин Раҳматуллаев: "Биринчи лига жамоамизда иштиёқ ҳаддан ташқари кўп эди"
"Машъал-2" жамоаси кубок баҳсига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ иштироқ билан тайёрланган экан. Буни майдонда ўйини ҳам кўрсатди. Улар ўйинда бор кучи билан охирги дақиқагача ҳаракат қилишди. Биз айнан шундай ўйин кутган эдик. Бошқа биринчи лига жамоаси бўлганида осонроқ ғалаба қозонса бўлар эди лекин "Машъал-2"ни иштиёқи ўйиндан кўринди. Омад ҳар икки жамоадан ҳам юз ўгирди. Бир неча бор қулай имкониятлар бўлди лекин ҳеч бир жамоа фойдалана олмади.
Ўзимга келсак , бу мавсумдаги биринчи расмий ўйиним бўлди. Шу боис ҳаракатларимдан тўлиқ қониқмадим. Чемпионатда икки турда фақатгина захирада қолганим боис бу ўйинда амалиёт етишмади. Пеналтини амалга ошира олмадим ? Энг кучли футболчилар ҳам пеналтидан аниқ фойдалана олмаган. Бу шунчаки омадсизлик. Кимгадир омад келади, кимгадир эса йўқ. Энди чемпионат баҳсларида ҳам майдонга тушиб ўзимни ўйинимни кўрсатмоқчиман", - дейди Сирожиддин Раҳматуллаев ўйин ҳақида.
Фикрлар