

Унда таниқли футболчилар Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Наманганнинг "Навбаҳор"жамоаси аъзолари Даврон Ҳошимов, Хуршид Муҳторов, "Металлург" футболчиси Мухаммад Исаев, ОФК кубоги соҳиби Илҳом Юнусов, Ўзбекистон ифтихори Аббос Махситалиев, таниқли футболчи Роббим Ҳасановлар иштирокида мастер класс тадбири ўтказилди. Тадбирни Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошкармаси бошлиги Ўроқов Ифтихор Боймирзайевич очиб берди. Тадбирда футболчилар, ёш футболчилар билан савол-жавоб, маҳорат сабоқлари ва футбол учрашуви бўлиб ўтди. Шунингдек Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида совриндор бўлган бир қатор ёш футболчилар тақдирланишди.









