UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  3 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  2 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти" Янгиликлар

"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Сирдарё ФА" - "Нефтчи" (1:5) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Хакимқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти. Ўтган турда "Металлург" билан ўйнагандик. Бугун "Нефтчи"га қарши майдонга чиқдик. Фарғона клубига қарши ўйинда гол уришга ҳам эришдик, йигитларда ўзига бўлган ишонч кайфияти шаклланиб бораяпти. "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Суперлига жамоаларига қарши ўйинлар жамоа учун қанчалик тажриба бўлади?

- Катта тажриба олаяпмиз. Кучли жамоаларга қарши ўйинларда жамоа тобланади. Бор эътиборимизни Биринчи лигага қаратамиз. Эндиликда чемпионат ўйинларида биз ўйлаган тактикалар бемалол амалга ошади, анчайин тажриба тўпладик.

- Бекзод Толибжонов ўйин қайдномасига киритилмаётганига сабаб нима?

- Бекзод Толибжонов "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг 4 та ўйинга четлатилганди. Бугунги ўйин у учун дисквалификациядаги охиргиси бўлди. Навбатдаги турдан бошлаб бизга ёрдам бера олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
19 апр 22:11:58
VAHA_UTD
тепада 1-4 ёзгансизлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика