Синиша Михайлович "Сампдория"ни мавсум сўнггига қадар бошқаради

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2013, 12:29
Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, Сербия терма жамоаси бош мураббийи Синиша Михайлович мавсум оҳиригача "Сампдория" клубини бошқаришга розилик билдирди.
Душанба куни клуб шу вақтгача бош мураббийлик қилиб келаётган Делио Россини ишдан бўшатиб юборган эди.

Шуни таъкидлаш ўринлики, Михайлович терма жамоа бош мураббийлигидан озод этилиши ҳам мумкин. Чунки у жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифасини уддалай олмади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net