Сингапур терма жамоаси университет жамоасига ютқазиб қўйди

Aslanov Jasurbek
25 июл 2016, 17:03
Сингапур терма жамоаси Япония университет жамоасига ютқазиб қўйди.

Шу кунларда йиғинни бошлаган сингапурликлар биринчи назорат учрашувини Япониянинг Ниигата Соғлиқни Сақлаш ва ижтимоий таъминот университети жамоасига қарши ўтказди. Сингапур терма жамоаси бош мураббийи Варадаражу Сандрамути тажриба таркибини майдонга туширди ва турли схемаларни синаб кўрди. Баҳс 3:2 ҳисобида университет футболчиларининг ғалабаси билан якунланди.

Сингапур терма жамоаси 28 июль куни Комбожага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Сингапур ЖЧ-2018 саралаш босқичининг учинчи босқичига чиқа олмади, аммо 2019 йилда БААда бўладиган Осиё чемпионати учун курашни давом эттиряпти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TNP Singapore