Симеоненинг ўғли: “А Серияда 17 та гол урдим, аммо термадан чақирув олмадим”
25 сен 2022 09:30
Янгиликлар
Симеоненинг ўғли: “А Серияда 17 та гол урдим, аммо термадан чақирув олмадим”
“Наполи” ҳужумчиси Жованни Симеоне Аргентина терма жамоасига чиқирилмаганига муносабат билдирди.
“Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоасининг бир қисми бўлишни истардим, аммо А Серияда 17 та гол урганимга қарамай, термадан чақирув олмадим. Умид қиламанки, бир кун келиб у ерда менга ҳам жой топилади”, деган Симеоне.
27 ёшли форвард ўтган мавсумни “Верона”да ўтказиб, Италия чемпионатида 35 баҳсда қатнашган ҳолда 17+6 натижага эришди. У ҳозирда неаполликлар таркибида ижара асосида ҳаракат қилмоқда ва жамоа либосида 6 учрашувда 2 та тўп киритишга эришди.
Симеоне Аргентина ТЖда 2018 йилда дебют қилган ва умумий бешта баҳсда иштирок этиб, 1+1 натижа кўрсатган. У охирги марта терма либосида 2018 йил ноябрида майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
18:10
Иван Бошкович: "Қизил карточка ўйиннинг энг муҳим вазияти бўлди, "Қўқон-1912"га омад тилайман" 8
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар