Симеонега "Интер" форварди керак

Mirjalol Normatov
22 апр 2022, 23:12
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоанинг ҳужум чизиғи кучайишини истамоқда.

"Football Espana" хабарига кўра, "Атлетико" ёзда юлдузли ҳужумчини олиб келишни ният қилмоқда. Айни дамда клуб "Бенфика"дан Дарвин Нуньес ҳамда "Интер"дан Лаутаро Мартинесдан бирини олиб келиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Диего ва Лаутаро аргентиналик эканлигини инобатга олсак, Мартинеснинг "Атлетико"га ўтиш имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

"Интер" 24 ёшли футболчисини 80 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Ушбу мавсумда Мартинес А Сериянинг 29 ўйинида 15 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›