Симеоне Суареснинг келажаги ҳақида гапирди

Eldor Akmurzayev
15 май 2022, 09:15
“Атлетико” устози Диего Симеоне ҳужумчи Луис Суарес ёзда жамоани тарк этишини тасдиқлади.

“Луис билан ноябрда гаплашгандим. Бу узоқ, жиддий, аммо самимий суҳбат бўлди. Ҳар икки томон ўз келажаги ва бугунини қандай кўриши ҳақида гаплашдик. Ўшандан бошлаб бир-биримизнинг қароримизни хурмат кўрсатдик. Шу сабабли, ундан чексиз миннатдорман”, дейди аргентиналик мутахассис.

Суарес жорий мавсум “матрасчилар” сафида 43 баҳсда қатнашиб, 13+2 натижага эришди. 2019 йилдан бери мадридликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›