Симеоне: "Плей-офф ҳақида ўйлашимиз учун "Ростов"ни мағлуб этишимиз лозим"
Aslanov Jasurbek
1 ноя 2016, 20:25
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Ростов»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ростов"нинг ажойиб ғоялари бор. Улар ўзларининг кучли томонларидан яхши фойдалана оладилар. Асосийси тез ва самарали ҳаракат қилиш. Натижани олдиндан айтиб бўлмайди.
Бизга қарши кучли ҳимояга эга жамоа майдонга тушади", - дейди мураббий.