Симеоне: "Натижа учун ўйнадик"

Mirjalol Normatov
27 апр 2018, 10:29
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Европа лигаси ярим финали доирасида "Арсенал"га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

"Бундай стадионда, мухлислар қаршисида, уларнинг босими остида  одам довдираб қолади, шу боисдан жуда қийин ўйин ўтказдик. "Атлетико" футболчилари натижа учун ўйнашга ҳаракат қилишди. Аммо мухлислар ҳар томонлама босим ўтказди.

Биз Европа лигасида қандай ўйнаш кераклигини кўрсатдик. "Барселона"га қарши баҳс ёдимга тушди, ўшанда Фелипе Луис 13-дақиқада қизил олганди. Ёки қайсидир учрашувда Торрес билан ҳам шундай ҳолат содир бўлганди. Бугун жамоа футболчилари фантастик ишни бажаришди. Биз натижа учун ҳаракат қилдик, бироқ ўйин жуда қизиқарли бўлди", - деди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com