Симеоне: "Моратадан "Атлетико"га ўтишни сўрамадим, шунчаки хазиллашдим"

Aslanov Jasurbek
6 май 2017, 12:21
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал илк учрашувида рақиб ҳужумчиси Альваро Моратага унинг клубига ўтиш ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

Мората шуғулланиш учун мураббийнинг олдидан ўтиб кетаётганда испанияликка мурожаат қилган. Симеоне оғзини қўли билан беркитиб, кейин табассумини яшрмади.

"Моратадан "Атлетико"га ўтишни сўрамадим, олдимдан ўтиб кетаётганида шунчаки хазиллашдим" - дейди Симеоне.

Ўтган учрашувда Мората майдонга тушмади. Жорий мавсум 24 ёшли форвард "Реал" сафидаги 38 та учрашувда 18 та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Deportes Cope

Сўнгги янгиликлар

Барча ›