Симеоне: "Мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан"

Mirjalol Normatov
19 янв 2020, 13:29
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионати доирасида "Эйбар"дан учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футболда барчаси бўлиши мумкин. Ўйинни жуда ёмон бошладик ва ўз даражамизни намойиш қила олмадик. Мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан. Рақиблар бизни бир неча бора огоҳлантиришди ва кейиналик хатоларимиздан унумли фойдаланишди. Иккинчи бўлимда ўзимизга кела олдик, бироқ биринчи бўлимданоқ шундай ўйнашимиз керак эди. Айрим пайтларда футболчиларга футбол 1-дақиқадан бошланишини яхшилаб тушунтириш керак бўлади", - деди Симеоне.

"Атлетико" айни дамда Испания чемпионатининг 3-ўринида турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tribal Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›