Симеоне ғалабалан сони бўйича янги рекорд ўрнатди

28 июн 2020, 07:17
“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне Мадрид клуби билан Ла Лигада ғалаба қозониш бўйича рекорд ўрнатди.

“Алавес” устидан қозонилган ютуқ Симеоне учун “матрасчилар” бош мураббийлигидаги 195-ғалаба сифатида қайд этилди. Бунгача Луис Арагонес Мадрид клуби билан Примерода 194 ғалабага эришиб, ўзига хос рекордни қайд этганди.

“Атлетико” айни пайтда 58 очко билан Ла лига турнир жадвалида учинчи поғонани банд этган. Улар пешқадам “Барселона”дан 11 очко ортда қолишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Испани Пирмероси Твиттери