Симеоне: "Феликс ҳали ҳам мендан ғазабланмоқда"

Alisher
7 мар 2022, 11:38
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Бетис"га қарши Испания чемпионати 27-тур доирасидаги ўйиндан сўнг Жоау Феликс ҳақида гапирди.

Мадридликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, португалиялик форвард эса дубль қайд этди.

"Барча одамга вақт керак. Жоау ундан биз сўраётган барча ишни қилмоқда, шунингдек иқтидор ва ишни бирлаштирмоқда. Унда барчаси жуда яхши. У ҳали ҳам мендан ғазабланишда давом этмоқда, аммо вақт ўтиши билан барчасини тушунади", - дейди Симеоне.

Феликс жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›