Симеоне: "Бу ёлғон"

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2018, 12:30
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ОАВда пайдо бўлган маълумотни рад этди.

Унга кўра, мураббийи янги шартнома бўйича йилига 20 млн евродан кўпроқ маош олади.

"Ҳозирча янги битим борасида янгиликлар йўқ. Биз клуб бош директори билан суҳбат қурдик ва шартномани узайтириш борасида музокара ўтказдик, аммо ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Антуан Гризманндан кўпроқ маош олишим ёлғон. Келишувнинг бу тарафлари муҳокама қилинмади" - дейди Симеоне.

Аргентиналик ва "Атлетико" ўртасидаги амалдаги битим 2020 йилда якунига етади. Симеоне испан жамоасини 2011 йилдан бери бошқариб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›