
Яқинда Касильяс ўзининг "қироллик клуби"даги ҳозирги ҳолатидан норози экани ва у клубдан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.
"Бизнинг дарвозабонимиз - Куртуа. Ундан ташқари яна икки дарвозабонимиз ўз имкониятини кутиб ўтиришибди. Шундоқ экан, биз Касильясга қизиқиш билдирганимиз йўқ", деди Симеоне.