Симеоне Альвареснинг бекор бўлган пенальтиси ҳақида фикр билдирди
13 мар 2025 10:03
Янгиликлар
Симеоне Альвареснинг бекор бўлган пенальтиси ҳақида фикр билдирди
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Хулиан Альвареснинг бекор бўлган пенальтиси ҳақида фикр билдирди.
««Кўрдингизми? Сиз нимани кўрдингиз? У тегдими? Жулиан икки марта тегиб кетганини бу эрда кимдир кўрганми? Агар кўрган бўлсангиз қўлингизни кўтаринг. Яна бир гап, мен Жулиан билан гаплашмадим. Ҳакам шундай қарорга келдими демак шундай бўлган.
Ўйин? Бутун ўйин давомда тўпни жуда яхши назорат қилдик. Учрашувнинг ўзида барчасини ҳал қилишимиз мумкин эди, бироқ озгина аниқлик етишмади. Рақиб ҳам тўпга эгалик қилишга интилди, бироқ уларда ҳеч қандай вазият бўлмади. Тўғри улар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди, аммо улар бундан ҳам фойдалана олишмади. Менимча биз ажойиб ҳаракат қилдик, йигитларга раҳмат айтаман», — деди мураббий.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар