Силва ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин
13 апр 2025 00:43
Янгиликлар
Силва ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ёзда "Бенфика"га қайтиши мумкин.
Клублар ўртасида музокаралар кетмоқда. Силва ўзи тарбияланувчи бўлган "Бенфика"га қайтадиган бўлса, маошининг пасайишига рози бўлишга тайёр. "Манчестер Сити" жорий мавсумдаги энг омадсиз натижалар фонида таркибни янгилаш учун 30 ёшли футболчини сотиши мумкин. Силвага "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Силва жорий мавсум барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 45 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар