UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Озарбайжон клуби Умарали Раҳмоналиевни сотиб олмоқда  0 18:17"Милан" таркибни немис ҳужумчиси билан кучайтирди  0 17:59Андалусияга қайтиш: Рамос "Севилья" акциядори бўлиши мумкин  0 17:35Даврон Ҳошимов: "Каттақўрғон" бир мавсумлик жамоа эмас. Про лига ўтган йилгидан қизиқарлироқ бўлади"  5 17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0 16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  7 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  8 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  3 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  2 14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  12 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  6 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  18 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  4 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  4

Сийқаcи чиққан мавзу - ТАҚВИМ! Янгиликлар

Сийқаcи чиққан мавзу - ТАҚВИМ!

Бугун соат 19:30да "Пахтакор" 13-турнинг марказий ўйинида "Бунёдкор"ни қабул қилади.
Аммо бу ўйинни на стадионда, на ТВда кўриш имкониятига эга бўламиз. Кўпчиликнинг стадионга келмаслиги сабаби, уйда соат 21:00да ЖЧ ўйинини кўриш, бўлса, яна кимлардир бундай иссиқда кўчага чиққиси келмайди. Бундай паллаларда нажот ТВдан. Аммо айнан шу ўйинни ТВ тўғридан-тўғри кўрсатмайди. Бу ерда Аргентина - Бельгия ўйини бор.

Сал аввалроққа қайтамиз. ЖЧ пайтида танаффус эълон қилишга мен ҳам қаршиман, чунки ёзнинг чилласида дам олган маъқулроқ. Икки ойлик танаффус эса ортиқча. Биро лекини бор, ҳар доимгидек бизда лекини бўлади. ЖЧ тақвими тузиб чиқилганига неча йиллар бўлди. Айнан қайси кунда ўйинлар бўлишини ФИФА ўз тақвимида кўрсатиб қўйганига анча бўлди. Буни ҳамма биларди, шу жумладан ПФЛ ҳам.

2 ва 3 июль кунлари ЖЧ дам олди. 2 июль куни ҳам мундиал ўйинлари бўлмади. Тақвим тузишдаги эътиборсизлик натижасида ФИФА дам олган кунлари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ҳам бўлмади, ФИФА ўйинлари куни эса марказий ўйинларимиз ўтказилди. Бу нарсани ПФЛ бошиданоқ билганди. Лекин нима учундир эътиборсиз қолдиришган. Масалан, 1 июль куни мухлислар "Насаф" - "Бунёдкор", "Пахтакор" - "Локомотив" ўйинидан Аргентина - Швейцария ўйинини устун қўйдилар. Қаршидаги чемпионат ўйинида 20 000 нафарга яқин мухлис келган эди. "Насаф"ни финалга олиб чиқиши мумкин бўлган ўйинга эса саккиз минг нафар. Ваҳоланки, 2 июль куни ЖЧда биронта ўйин бўлмас эди. Худди шундай бугун мухлисларга "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйини зиғирча ҳам қизиқ эмас, сабаби Аргентина - Бельгия билан ўйнайди.

Олий лигамиз ўйинларга бой эмас. Бор йўғи 26та учрашув. Лекин шуни ҳам 365 кунга тўғрилаб сиғдира олмаётганимиз ачинарли. Баҳор ва кузда ажойиб ҳаво ҳарорати  бўладиган бир пайтда, ёзнинг иссиғида жиззадек қовуриламиз. Мухлисларга яратилган шароитлар 10 баллик тизимда "0"га тенг. Ҳатто 0.01 ҳам эмас. Олий лига - 2014да Зомин ва Андижондагидан бошқа ҳамма стадионда бўлдим. Трибунада ўтирган мухлис бир қултум сувга зор. Ким келади бунақа шароитдаги стадионларга? Учрашув комиссарлари қаерга қараяпти? Кечирасиз, ВИПда ПФЛ ходимлари учун энг аъло шароит яратилиши ёддан чиқди, аммо уларга айтишим мумкинки, бу шароитлар фақат сизларда, атрофингиздаги секторларга бир разм солинг? Ҳа, тўғри айтасиз, сув қўйиб нима қилишади, мухлисни ўзи йўқ-ку!

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика