"Сидней" бош мураббийи Австралия терма жамоасини бошқаради

Aslanov Jasurbek
8 мар 2018
Австралия терма жамоасининг янги бош мураббийи номи маълум бўлди.

Терма жамоани "Сидней" устози Грэм Арнольд бошқаради. Мутахассис Австралия терма жамоаси билан Россияда ўтадиган ЖЧ-2018дан сўнг ишлашни бошлайди ва 2022 йилгача шартнома тузади.

Айни дамда Австралия бош мураббийи Берт ван Марвейк ҳисобланади, унинг битими мундиал охирида якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com