

Сидибенинг ўнг оёғи тиззаси билан боғлиқ муаммолари бор. Мазкур жароҳат туфайли футболчи “Монако”нинг мавсум сўнгидаги бир нечта ўйинида майдонга туша олмаган эди. Унинг қачон ва қанча вақт давомида тикланиши айтилмаган.
Бу мавсумда Сидибе “Монако” таркибида 33 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол урди ва 7 бора голга ассистентлик қилди.



