UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Сиаваш Ҳақназари: "Бизга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ, ўзимизнинг аниқ мақсадимиз бор" Янгиликлар

Сиаваш Ҳақназари: "Бизга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ, ўзимизнинг аниқ мақсадимиз бор"

"Навбаҳор" футболчиси Сиаваш Ҳақназари "Пахтакор"га қарши кечган ярим финал баҳсидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Биринчи навбатда бутун жамоани, жамоа президентини, ҳокимни ва мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Мавсум бошиданоқ ушбу мақсад сари қадам ташлаб келмоқдамиз. Ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман, сабаби биз бир киши кам бўлиб ҳаракатландик. Ҳали хурсанд бўлишга эрта сабаби олдинда финал учрашуви бор. Эртадан бошлаб финал ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

- Финал ҳақида нималар дея оласиз? "Андижон"га қарши ўйнаш осон эмас.

- Бизга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ. Бизда аниқ мақсад бор. Чемпион бўлишимиз учун боримизни берамиз.

- "Навбаҳор" бугунги учрашувда "Пахтакор"дан ўйиннинг қайси жабҳаларида устунроқ бўлди деб ўйлайсиз?

- Бундай ўйинларда 90 дақиқадан сўнг футбол сифати эмас, хоҳиш ва иштиёқ асосий планга чиқади. Сиз қанчалик ғалаба қозонишни истаётган бўлишингиз керак.

- Эрон ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичини бошлаш арафасида турибди, Қирғизистон ва БААга қарши кечадиган учрашувлар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Терма жамоамиз яхши ҳолатда. Барчаси яхши. Терма жамоамиз бу сафар ҳам Эрон халқини хурсанд қила олишига ишонаман.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика